Ashurova Baxora Muminovna
Законы 29 сентября 2015 г. 0

Почта орқали тўлов кунини ойнинг бошқа санасига (вақтлироқ) кўчириш имконияти борми?

Прикрепленные файлы
Ответов: 1

Уважаемый гость

Чтобы ответить на вопрос необходимо авторизоваться


  • Ashurova Baxora Muminovna
    29 сент. 2015 0
    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 28 сентябрдаги 2394-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон почтаси” ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида”ги Йўриқноманинг (рўй. рақами 2394, 2012 йил 28 сентябр) 9 ва 10-бандларига мувофиқ, пенсиялар ва нафақалар етказиб бериш почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси) ва Пенсия жамғармасининг бўлими томонидан, участкаларининг жойлашган жойларини ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган жадвалда белгиланган етказиб бериш (топшириш) даври кунларида этказиб берилиши (топшириши) белгиланган. Шунингдек, пенсиялар ва нафақаларни этказиб бериш (топшириш) жадвалига мувофиқ ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига этказиб бериш (топшириш) санаси белгиланади, шу санада пенсия ва нафақа суммаси ҳар ойда пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойига етказиб берилади.