Дориломон замонда яшаш – бахт

– Президентимизнинг кексаларга кўрсатаётган еътибори, ҳурмат-еҳтиромидан кўнглимиз тоғдай кўтарилади, – дейди Бозорбой ота. – Бу ғамхўрлик умримизга умр қўшаётир. Шу кунларга етказганига беҳисоб шукроналар айтаман. Кўп яшаган – кўп кўради. Мен ҳам умрим давомида кўп воқеаларни, оғир даврларни бошдан кечирдим. Болалигим далада ўтди. 18 ёшга тўлиб-тўлмай урушга кетдим. Қирғинбарот жангларда қатнашдим. Оғир яраланиб, 9 ой госпиталда ётдим. Қишлоғимиздан урушга кетган 30 дан ортиқ йигитнинг аксарияти қайтмади. Яратганга шукр, шу кунларга етказди. Озод ва обод мамлакатда, тинч ва осойишта замонда кексалик ҳам бахт екан. Бугун дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган урушлар ҳақида ешитганимда, ески ярам янгилангандай оғриқ сезаман. Тинчлик – улуғ неъмат. Халқимиз еришаётган оламшумул ютуқлар, елимизнинг фаровон турмуши Юртбошимизнинг тинчликсевар сиёсати туфайлидир.
Урушдан кейин Бозорбой Ўролов узоқ йиллар далада меҳнат қилди. Ҳозир ҳам панду насиҳатлари билан қишлоқни ободонлаштириш, ёшларни ватанпарварлик ва меҳнацеварлик руҳида тарбиялашга ҳисса қўшиб келмоқда. Мактабда, касб-ҳунар коллежида ўтказиладиган тадбирларда мунтазам иштирок етади. Ёшларга давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати самарасини мустақиллик йилларида қишлоқда қурилган замонавий мактаб, компютер технологиялари касб-ҳунар коллежи, намунавий уйлар, оилалардаги фаровонлик мисолида тушунтириб беради.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида отанинг хонадони янада гавжум бўлди. Фарзанду набиралари, ҳамқишлоқлари иштирокида “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати каби жамоат ташкилотлари вакиллари Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида отахонга пул мукофоти ва совғалар топширди.
– Ёши улуғ инсонлар Президентимиз раҳнамолигида кўрсатилаётган алоҳида еътибор ва ғамхўрлик, яратилган қулайликлардан, бугунги ҳаётидан мамнун яшамоқда, – дейди “Нуроний” жамғармаси Жиззах вилояти бўлими раиси Норқул Нўшаров. – Маҳалла, ҳокимлик ва бошқа жамоат ташкилотлари уларнинг ҳолидан хабар олиб, совға-саломлар билан йўқлаб туради. Хотира ва қадрлаш куни арафасида ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари барча уруш қатнашчилари, фронторти фахрийларининг хонадонларига бориб совға-салом топшираётир.

Тошқул Бекназаров


Новость опубликовал(о): Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди
6 мая 2016