Дориломон кунлар шукронаси

Президентимиз фармонига мувофиқ, Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган 100 ёшдан ошган юртдошларимиз орасида Навоий вилояти Конимех туманида истиқомат қилувчи 101 ёшли Сайфуддин бобо Шукуров ҳам бор.

Ҳаётнинг барча пасту баландини кўп кўрган отахон мустақиллик ўзининг ҳаётига янгича мазмун бахш этганини шукроналик билан тилга олади. Ёшлар билан суҳбатларда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, бугунги дориломон кунлар қадрига етиш, яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигини уқтиради. 

Манба


16 октября 2017