Бухоро вилояти Вобкент туманида “Нуронийлар маскани” иш бошлади

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, юртимизнинг барча туман ва шаҳарларида фахрийлар вақтини мазмунли ўтказиши, ҳордиқ чиқариши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун зарур шарт-шароитга эга “Нуронийлар маскани” мажмуалари ташкил этилмоқда.

Бухоро вилояти туман ва шаҳарларида ҳам шу кунларда мазкур масканлар қурилиши ишлари якунланиб, мажмуалар фойдаланишга топширилмоқда.

8 (1).jpg

Вобкент тумани маданият ва истироҳат боғи ҳудудида барпо этилган шундай масканнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

12.jpg

10.jpg

– Мамлакатимизда биз, кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигимизни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди меҳнат фахрийси Муҳаммад Жумаев. – Ўз навбатида, ёшларни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш, турли ёт ғоялар таъсиридан асраш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишида биз, нуронийларнинг ҳаётий тажрибамиз жуда муҳим аҳамият касб этади. “Нуроний” жамғармаси туман бўлими фаолият юритадиган масканда биз қариялар учун нимаики зарур бўлса, барчаси муҳайё этилган. Кутубхона, тиббиёт хонаси, чойхона, ошхона, спорт зали ихтиёримизда. 

Манба


20 ноября 2017