Ягона интерактив давлат хизматлари Порталида кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги хизмат

Ушбу янги хизмат Ягона портал ёрдамида ёлғиз кексалар ва ногиронларни "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш учун аризалар бериш ҳамда зарур ҳужжатлар рўйхатини электрон тарзда қабул қилиш, шунингдек уларни ушбу муассасаларга жойлашиш ҳуқуқини берувчи қарор (буйруқ) нусхасини олиш имконини беради.

Фуқаролардан аризаларни қабул қилиш (ёлғиз кексалар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронларини "Саховат" уйига расмийлаштириш учун ариза, ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича давлат органи вакили томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни "Мурувват" интернат уйига расмийлаштириш учун аризаси) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг шаҳар(туман) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.

Хизмат бепул бўлиб, жисмоний шахсларга кўрсатилади.

https://my.gov.uz


23 октября 2015