Лойиҳа ҳақида

  •    Кекса фуқаролар учун махсус “Nuroniy.uz” интернет-портали2015 йил 18 февраль кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисидаги” ПҚ-2302-сон қарори, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича Республика комиссияси йиғилишининг 2015 йил 23 февралдаги йиғилиши 14-сон баёни асосида ишлаб чиқилган.

       Ушбу интернет-порталнинг яратилишидан асосий мақсад, мавжуд имтиёзлар, пенсияга оид қонун ҳужжатлари, янгилик, маслаҳат ва бошқа фойдали маълумотлар тўғрисида хабардор қилишнинг самарали тизимни ташкил этиш ҳамда кексалар учун ижтимоий тармоқ яратиш ҳисобланади.

       Интернет-порталда кексалар “Пенсия калькулятори”, мамлакат бўйича дори воситаси ва почта бўлинмаларини қидириш, пенсия ва нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотномани олиш учун электрон ариза юбориш каби интерактив хизматлардан фойдаланиш ҳамда дўстлар қидириш, шахсий блогни очиш, энг охирги янгилик ва фойдали маълумотлар билан танишиб чиқишлари мумкин.

       Шунингдек, портал ижтимоий тармоқ функциясини бажаради. Фойдаланувчилар форум, гуруҳларда ўзларини қизиқтирган саволларни фаол муҳокама қилишлари ва портал сифатини яхшилаш бўйича ўз таклифларини бера олишлари мумкин.